avatar
Куч
314.32
Рейтинг
+120.31

Usmonov Dishrux Amanovich

Мақолалар

ХАММА ЗАМОНЛАРДА ХАМ ЁШЛАРДАН НОЛИШГАН, БИРОК

TANQID-KELAJAK MEVASI

                Ёшларимиз кенг фикрли, маънавияти юксак, савияси юкори. Бу фикрлар нечоглик тугри. Нечоглик бу талабларга жавоб беради ёшларимиз. Буниси ноаник. Аммо, уларнинг тинглаётган мусикасидан бу саволларга жавоб изласак, биз анчагина уйга толамиз. Демократия. Фикр эркинлиги, суз эркинлиги, мутлак эркинлиги. Лекин, эркинлик деб хар бало бадтарни кушик килаётганлар ва уларни марок билан, хиргойи килиб тинглаётганларни тушуниш кийин чамамда. Онам айтадилар: «Мен уша йиллари Насиба Абдуллаевани эшитардим. Алла Пугачева, Модерн Талкинг, Боней М лар машхур булган кезлар. Онам шуям кушикми, «тиринг-тиринг» дердилар. Хозир сизлар эшитаётган ашулалар гап-сузга ухшайди…» Хамма замонда хам ёшлардан нолишган. Кунгиллари тулмаган. Бугунги кушиклар жимжимадор клиплар, онам айтган «Дикс-дакс» мусикалар панасида сузларни бекитаётган булса, бизда, ёшларда айб нима?! 


                Кушиклар шеърлардан яраларди, адашмасам. Хозир хам шундайми?! Агар шеър булса, жуда гализ ахволда: вазн булса, кофия, кофия булса вазндан дарак йук… Бугунги узбек эстрадаси кузга куринганлар ва кузга куринолмаётган (кузга куринса таёкостида колиб, бели синадиган ва ёки танкидлар белини букадиган)ларга булинади. Ёхуд куйловчи ва гапирувчилармикан?! Шу десангиз, телефоним (техникада) bikfvfq колиб, жиянимдан телефонини олиб турдим. Кушик эшитиш билан марок олганим боисми, тарки одат-амри махол-кушик куйдим. Аваз, Субхон, Диор, Шахбоз Навруз, Шахруз Абадия каби «хушовоз хонандалар» ва Уммон, Арк, Маъно, Армон, Bad boy сингари «сохирнафаслар»… Рости, шуларнинг купчилигини биринчи бор эшитишим. Воой доод нукта нет, Велкам ту _______студио ва яна бир гала кушикдек маънили сузларни эшитиш янада илхомбахш, рохатбахш хисларни улашди. Жияним хали 15 ёшли бола, тушунмай эшитаётгандир, лекин айтаётганлар ёшига етарли акли борлардир. Шуям кушикми?! Шулардан бири шахримизга келиб, концерт берганда 10 минг кишилик стадион лик тулганди. Кучада киролмай колганлар анчагина сони ташкил этишини эшитиб, яхши гурухдирда девдим, мен содда. Видеога тушуриб келишган экан: буйи етган кизларнинг лаби хурзчаларга укталиб панжарадан ичкарида колган. Хамма бакиради. Тик оёкда. Анна мухлису манна мухлис. Анна санъату манна санъат деб юборади киши беихтиёр. Шунчалик ёшларимиз санъатни севади, ардоклайди. Кушикчиларни олма билан сийлашганда аччиклангандим хам (олма ейилган эди-да). Шунчалар хам «маданиятсиз» буладими деб ич-ичимдан хафа хам булгандим. Мана бугун шу гурухнинг кушигини эшитяпману, куполлик булса хам уша «мехмондуст»ни куллаб-кувватлагим келди, киммат булса хам оёк кийимим билан юзига мулжаллаб туширмокчи хам булдим. Шуям кушикми?! Бир куни эса бир йигитнинг фудболкасида  Bеd boy (ёток бола) деб ёзилганини укиб кулиб юбордим. Табиийки, ушанда бу пурмаъно иборани тушунмагандим. Бугун билдим уша шурпешонани кучада кулгу килган Bad boy номли хонандадан олинган илхом экан. Эй, хавас улсин, хаммага хам хавас килинаверса… Эх…Бугунги киносанъатимизнинг шармандахоллигини хам шу кун тушундим. Ката истеъдод эгаларининг драмаларини тинглаб, тамоман лол колдим. «Детдом», «14 кунлик келин», «Донор юрак» каби драмаларни тинглаб узбек киноси куз унгимда уз тасмаларидай бино булди-ута бошлади. «Учар киз», «Шаддод киз», «Угри келин», «Келгинди келин» e-бу ва яна бошка гурди балолар. Яна ухшашликларни каранг: «Хаммом» драмаси ижодкорларидан «Хожат» драмаси худдики «Гунгкиз» фильми ижодкорларидан янги фильм «Куркиз» каби. Менинг фикри ожизимча, бундай кушик шеърларини 5 дакикада ёзишса керак. Ном куйиб матн ёзишдай осон. Ана тезкорлик, 15 дакикада кушик, 1 хафтада бир бутун фильм. Умр хам шунчалик узок. Яна бир эстрадамиз топилмасининг магар томоги шамоллаб, кайта кушик айтолмай колса, ойда-йилда тандири килиб кургани борардим, рост гапим. Бир кушиги бор экан, ичига аралашмаган нарса йук. Келин-куёв, туй, чимилдик, яна кайсидир «хамкасб»ининг ижодидан дурдона иктибос, туй дастурхонига деб тайёрлаб куйилган товукнинг пат-пати хам бор. Ва ёки бу кушигини уша буюк хофиз ушбу килмишидан узи хам уялиб товукхонага кириб куйлаганмикин?! Эх савия!!! Кушик деб куйлаяптида шу гап-сузларни. Узларини шу таъм тутумсиз кушиклари сабаб кушикчи санаб, яна ва яна микрофон каршисида пайдо булмокда булар. Узи бу кушиклар шунча вахимага арзимайдию бирок биринчи бизда кейин бошкаларда, хит кушик деб осмондан олиб, янада баландрокка улоктираётган сайтларни куриб, узлари билишаётганмикин, шунчалар обруларини тукаётганини деб уйлаб коламан. Бундай кушикларни таргиб килиш… Яна билмадим, балки оила бокишдир боиси бунинг… Ахир хаммада хам ейман деган тешик томок бор, тешик турваси бор, битмас гордай рузгори бор…


                     Сехрли таёкчам булганда, шуларнинг барига акл ато этиб, бу килаётганлари шармандалик эканини тушунтирардим. Агар таъсир килса… Ё шу таёкчани ищлатишим биланок, менга хам карата кушик куйлаб колишармиди:


«Сан мани куролмайсан,


Мани мухлисларим ВИП.


Ортимдан юролмайсан,


Ахир, хайдайманку Жип! Е-е-е-еййй!!!»


               Йул буйи шу алламбалоларни эшитиб, ишим битиб, уйга келганимни хам сезмабман. Жиянимни чакирдиму суз бошладим:


-Ма, ол матохингни. Шуям ашулами. Ееееей, Воооооеееейй эмиш. Маъни матрасиз!


Соз булган телимни ёкдиму яна кушикни куйдим. Энди синчков эшита бошладим. Баъзи кушикларимнинг хам шу кушикларчалик юкки борлигини билиб, хайрон хам колдим. Эътибор бериб-бермай эшитаверар эканманда! Аммо, хануз билмайман бунака телбанамо хириллашларга ким сабабчи, ким айбдор?! Якинда интернет  оркали кушикларни жойлаштириш хам тартибга олинишини билиб, кунглим сал хотиржам булди. Бирок, хамон канча-канча ёшларимиз мана шундай ади-бадиларни эшитиб захарланмокда. Яна канча-канчаси уларни севиб, ардоклаб, эсдан огишмокда. Тупа- тузук йигитлару кизлар. Аслидакушик куйлаш айбмас, уят эмас. Бирок бу каби пуф десанг кутарасига учар енгил-елпи саёз гап-сузлар хакикий иснод.


                       Бу кетишда санъат хам ерга киради, адо булади. Яна аникки, шу кетишда енгил-елпи ёшлар кулидаги буюк келажак завол топади. Худони УЗИ АСРАСИН!!!

Ижтимоий тармоғи-вақт қармоғи!

TANQID-KELAJAK MEVASI

Вақтинг кетди-нақдинг кетди. Бугун бу мақол хотираларимиздан ўчмоқда, халқимизнинг кекса вакиллари бу нақлни бот-бот такрорлайдию бироқ кўпчилик ёшлар бу фикрни на тушунади, на қабул қилади. Буни уларнинг фикрлари баён этилаётган ҳеч бир ижтимоий тармоқдан тополмайсиз. Уларнинг «Odnoklassniki» ижтимоий тармоғидаги қайдларида «Мен шу йилнинг шу кунига қадар мана шунча миқдорда КЛАСС йиғишим керак. Шу боис менга ёрдам беришингизни сўрайман (Мендан қайтмаса, болаларимнинг профилидан қайтсин)» сингари илтимосномалар, қўшиқлардан парчаларни ва шунга ўхшаш бугуннинг «эътиборли» сўзларини кўриш мумкин. Ва ёки «Facebook» тармоғида ёшларимиз асосий фикрини «Юлдуз»ларнинг «пурмаъно статус»ларига қаратмоқда, сафарбар этмоқда. «Twitter» да @фойдаланувчиларга тўла эркинлик: хоҳланча ёз, хоҳлаганингни ретвит қил. Чуғурчуқларнинг чуғур-чуғурларидан мия ғовлагани каби тармоқдаги ади-бадилардан кўнглингиз беҳузур бўлади. Ҳамманинг эътиборидан шод «юлдуз»лар кундалик қилмишларидан ҳисоботларини киритиб бораётган тармоқни @ўқувчилар «Чарчадим», деб ёзган «мафтункор» юлдузимизга «сиз нақадар гўзалсиз», деб жавоб қилади. Бу нима тоғдан келишми ва ёки руҳиятни кўтаришми?! «Мен кеча… ни концертига кириб, мазза қилдим. Концерт жуда зўр!!!» твитига берилган жавоб эса ялтоқланишга ўхшайди: «Сизга етолмайди, барибир!!!» Кузатиб турибману кулгим келади, ҳали иккитагина қўшиқ куйлаган хонанда саҳнага бирор бор қадам қўйдимикан, бирор қўшиғини куйлаб. Мана шундай айрим ижтимоий тармоқлардаги кўпчилик ёшларимизнинг кундалик юмуши. Статистик маълумотларга кўра, 2013 йил иккинчи чорагига қадар «Odnoklassniki.ru» дан 200 миллион, «Facebook» тармоғидан 600 млн фойдаланувчи баҳраманд бўлган. «Twitter» блог сервисларидан эса ойига 240 миллион киши фойдаланади. Ҳа, Ўзбекистонда 2012 йил интернетдан фойдаланувчилар сони 8 миллионга етди дея хабар берилган эди. Асли «фойда» сўзидан келиб чиққан фойдаланувчи шу интернетдан чиндан ҳам фойда оляптими?! Бунақа саёзлашиб бораётган онг билан, эҳтимол, фойдага кўмилиб қолган санаётгандир ўзларини. Эҳтимол, ижтимоий тармоқларга маҳлиё бўлганча, кўз нури, қалб кўзи хира тортиб бораётганини, юзига ажин тушиб, сочларига оқ оралаётганлигини сезмаётгандир. Бир машҳур ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси билан суҳбатда: «Авваллари, кунига 100-200 та пост қолдирардим, ҳозир 20-30 та. Ҳамма гаплар ёзиб бўлинди, ўқувчилар янгиларини хоҳлашади...» Унинг фикрию ундан янги фикр кутаётганларнинг савияси шунчалик чекланган, Абдулла Ориповнинг «балиқчасидай кўлмак тасаввури»да юришибди. «Интернет-дунё, дунё бу интернет!» дейди баландпарвоз худдики кечагина «Санъат менинг ҳаётим», деб матбуот саҳифаларини тўлдириб, бугун изсиз ғойиб бўлган хонандалардек. Унинг бир қайди мени таажжубга соли, рости ёқди: «Китоб ўқиса, қўлига ур. Ўқимасин. Ақлли бўлмасин. Бозорчи бўлсин». Сизга ёқдими?! Ўзбек тили сўзга бой. Сўзга бойки, бир сўз ҳам ижобий, ҳам салбий маъно англатиши мумкин. Бунга ҳам тўғридан тўғри қараманг, бошдан дўппини олинг, бўлмаса шляпани, у ҳам бўлмаса кепкани олинг. Наҳот, у ҳам йўқми, унда бошни бироз қашингда теран ўйланг. Бугунги «савияси баланд», мол-дунё, пул учун ҳаракат қилишни тавсия бераётган оила катталарининг, «ўқиб, дунёни олиб берадими?!» деб қизларини ёшгина эрга бериб юбораётганларнинг сиймоси кўзларингиз олдида суратга тушишга шайдек пайдо бўлдими?! Шунга айтишадида одобни беодобдан ўргандим, деб. Ҳар нарсадан яхши томон излаймизу бироқ ижтимоий тармоқнинг не-не эзгу ғоялари эсдан чиқиб, олди-қочди фикрларга ўралашган, енгил-елпи ёшлар нима фойда олишяпти экан деб, сўнгсиз ўйга толади киши. Ҳар ненинг ҳам чеки бор. Вақти-соати бор. Ижтимоий тармоқнинг ҳам… Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларга фойда келтирсин, кўзлаган мақсадлари, пок ниятларида қанот бўлсин, қўлларидаги нақд вақтга хўрак ташлаган қармоқ эмас...

Интизормиз...

Блог им. usdiaman

Интизормиз, йиғлаймиз, сиғи


Бизга севги душмандир, душман


Тимдалайди бағримиз тиғи


Сен бағриқон… Мен-чи беҳушман...


 


Ўзбезормиз, тирнаймиз бағир


Ёвдир соғинч лашкари туман


Ҳеч несизмиз қўлларда чоғир


Биз беқалқон, бетиғ умуман...


 


Дилозормиз, доғлаймиз дағи


Ўзимизни ўзимиз беўй


Замин ол тус, ҳув, яқиндаги


Уфқсиз осмон, беранг-у берўй...


 


Дард ҳазормиз… Соғдаймиз токи


Душманимиз ўлмагунича


Рангсиз қолар оқшомнинг оқи


Юрагимиз тўлмагунича...


Интизормиз...

Менинг...

Блог им. usdiaman

Кабутар –ишқ, беозорим, озорланган дил қасди,


Парларида оралаган севги эди, қормасди,


Кабутарнинг қанотлари сийпалашга зормасди,


Меҳр истар-айбдорми, гуноҳ бўлса, айбим дор...


 


Хазонларга кўксим тутдим, гуллаб кетди кузагим,


Ҳижронларга кўзим сотдим, тилаб ўтди тилагин,


Армонларда кўнглим, қотдим, талаб этди юрагим,


Сенсизликда яшашни-да ўлим деган қалбим бор.


 


Борлигимни унутибман йўқлик ичра йўқолиб,


Ким, бировни зор кутибман алангадан чўғ олиб,


Кабутарни учирвордим, ғурурхатимни солиб,


Энди кўзларимни юммай, кўз ёшларда қолгум бор...


 


Бахтсизликни бахт сизлади, мен умрбод сенладим,


Сизлар митти туйган дилни коинотга тенгладим,


Карвон-умр, бизлар шошиб кетаяпмиз, англадим,


Бошим эгдим поклик истаб, минг шукурким, Қиблам бор!

Cоғиниб

Блог им. usdiaman

Дунёнинг карвони саҳрода тойди,


Овоза ғавғони самода ёйди,


Жоним туяларнинг чекидаги юк,


Кўзларим ўз жонин соғиниб толди...


 


Тақдир бу тақаси емирилган от,


Аравасин юки қадимий Ҳаёт!


Манзиллар ўйимни гаровга олган,


Киприкка осилиб, йиғлайди сабот.


 


Карвонсарой умр, йўловчи ҳислар,


Чарчоқдан ҳориган Ўзим тунайди.


Тулпорни ўғирлаб қароқ олислар,


Таланган дунёни кўзим тунайди.


 


Сабот бор жомларни тўлғазиб бўлди,


Асирликдан озод бўлди ўйларим.


Дунё кемтиклари бир кетин тўлди,


Фақат чўлда қолган юрагим ярим,


Энди у кўзларин соғиниб толди...

Ўзи бир томирга илашиб қолган...

Блог им. usdiaman

Ўзи бир томирга илашиб қолган,


Қаримсиқ умидга ёлвориб боқдим.


Тарк этар вужудим ҳаётлик-ёлғон,


Она, кўзларингдан залворий оқдим...


 


Мен-меҳр тиланган ёлғиз тиланчи,


Умр-мен садақа олмаган эшик...


Виждон-изоҳини ўйладим анча-


Бўйнимга белбоғи бойланган бешик!


 


Она, менга боғлиқ умидларинг кўп,


Уларнинг кечига ҳечдир манглайим.


Жами орзуларинг юрагимда тўп


Қандай англатайин, қандай англайин-


Ўзи бир томирга илашиб қолган,


Қаримсиқ умидга умидвор боқсам...

Кўкарган кўк асли курагим экан…

Блог им. usdiaman

Қуёш ёниб кетди, ой ёниб битди


Куллари сочилди кулранг осмонга


Мени ғамлар йитди,оҳбориб етди


Мудом эшитгучи олий Раҳмонга!


 


Қорайиб бормоқда осмоннинг чўғи


Ғимирдар эҳтимол ойнинг дастаси


Ҳар-ҳар ерда чақнар чақмоқ,бор йўғи


Осмонга ранг қўшар рангнинг устаси…


 


Бирдан ёмғир бошлар оташи ўчсин


Қуёш бекинибди шафақчўлига


У ҳам ўз жойидан сал нари кўчсин


Ой сарбон бўлибди Сомон йўлига…


 


Яна мен адашган,яна мен нодон


Ёнди осмон дея солгандим шовқин


Кулгудан ўзини тутмас жовидон


Табассумда ажин беради ёлқин…


 


Мен адашган эдим ёнмаган фазо


Ёниб кетган менинг юрагим экан


Вафойимга билмай берилган жазо-


Кўкарган кўк асли курагим экан…

Тош...

Блог им. usdiaman

Тош...


Товоним ялаган тилингда жон бор


Қайноқ юраклар бор сенда харсангдай


Сени ишонмайман сангтарошга воҳ...


Сенга ҳам Худойим битгандир манглай.


 


Тош...


Сенда ҳам севги бор ўзингдай майин,


Нафрат бор жонтомрим кесгудай кескир,


Сойларга эртаклар сўйлар ойдайин,


Мажнунтолга ошиқ кўнгил бор сезгир...


 


Тош...


Алпомиш бағрига олов солган сен,


Бошимни ёрганда оғримадингми?!


Ёрилтош ёрилди… Ёрилмадим мен,


Дардинг айтолмайин, оғринмадингми?!


 


Тош...


Тоғдай юксак бўлдинг, заррадек майда


Кечадан қарироқ, келгусидан ёш


Сенга мос бўлолмай, чўкяпман ўйда


Мен яралган тупроқ-майдаланган тош!

Юракни еб, роса семирдим!

Блог им. usdiaman

Лолага қуйиб чой симирдим,


Шамаси қолди.


Тушунмай ўйим қош чимирдим,


Шаъмаси қолди...


Юракни еб, роса семирдим...


 


Қора кийди ой юз дилрабо,


Мотам тутди кўк.


Менга оғриқ кўрмас ҳеч раво,


Ҳотам кутди кўк...


Қидиришга рости эриндим...


 


Кўзмунчоқнинг кўзлари тегди,


Юрагим тинди.


Тик бўйнимни тухматлар эгди,


Юрарим тинди.


Тунлар тишларимни кемирдим...


Юракни еб, роса семирдим!

ШЕЪР

Блог им. usdiaman

Чархи фалакни чархлайди чайиргина қовурғам


Дилимда куюк иси бор ғайир гина қовурган


Энди тилим тутолмаслар, жим яшамайман энди


Исён қилмасам агарда елга кулим совур,ғам!


 


Чархпалакни юргизади қайноқ қоним, тошқин қон


Ҳали сизни тимдалайди,ўтдай ғаним дил-тикон


Ёлғонингиз сезсам сизга ҳеч ўхшамайман энди


Бошингизга ҳақиқатдан дор тортади шошқин жон…


 


Чор малакни чорраҳада кўрганимда сезгандим


Сизнинг иғво йўлингизда юрганимда безгандим


Бугун бош олиб кетяпман, зор қақшамайман энди


Чор малакни нигоҳида дардни кўриб сескандим…


 


Чарх ҳалакми дилдан дилга ўтиб борар меҳрдай


Мен турибман зоҳиримда қотиб қолган сеҳрдай


Гар баҳорда алдов бўлса, гул яшнамайман энди


Кўзларида ҳақиқатим тошиб борар баҳрдай…

ШЕЪР

Блог им. usdiaman

Бепарво қадамлар, виқор елкалар,


Бепарво одамлар, эски йўлкалар,


Бепарво ул дамлар, Қуёш чўккалар-


Ўзгарган замонга йўйди!..


 


Дунё сирга чўмди, ечимидан қоч,


Дарёсига дўнди ўрилмаган соч....


Дунёсига кўнди, лекин ҳали оч,


Кўзи оч осмонга тўйди...


 


Шошқалоқ дақиқа, шошдик ёнма ён


Шу бугун ҳақиқат, қолдиқ ноаён


Сочалоқ, ақиқа....Ҳазрати инсон


қурбонликка виждон сўйди.


 


Бой бойга боқмайди, бойроққа боқар,


Сув сойга оқмайди, ботқоққа оқар,


Ўй бойга ёқмайди, қашшоққа ёқар...


Суйса фақат ўзни суйди.


 


Не борки ножўя, изладим жўя,


Овундим бахт дея, бу синов дея...


Энг катта фожъеа, улкан фожъеа


Онам эртак айтмай қўйди...

ЎЙЛАШ ЖОНГА ТЕГДИ...

Блог им. usdiaman

ЎЙЛАШ ЖОНГА ТЕГДИ, жонимдан ўтди


Бош олиб кетсайдим шу бошимдан мен.


Сийлаш жомга тегди, жовидон ютди,


Мен сармаст ишқингдан икки дунё тенг!!!


 


Оламда йўқ, сўрдим, менда йўқ Қуёш


Бир қошиқ қолибди энг бой қўшнимда


Кимларнинг наздида яшадим беёш,


Ҳаёт, ўзинг билдинг яшаб кўксимда!


 


Майда ўйларимдан сиртмоқлар ясаб,


Катта орзуларни буюрдим дорга!


Жўжани санаб куз, сурдилар насаб,


Ожиз қолдим Сўздан ўзга иқрорга!


 


Шуми ҳаёт ҳар кун турфа ранги рўй,


Нечун яшаяпмиз ўйлаб қоламан?!


Ҳаёт, бахт деганин бир кўрсатиб қўй,


Ўзига ўхшатиб ясаб оламан,


ЎЙЛАШ ЖОНГА ТЕГДИ...

РАҒБАТНИНГ ТИЛ ЎРГАНИШДАГИ ЎРНИ

Блог им. usdiaman

 


            Дунёда қобилиятсиз инсон булмайди. Шундай экан ҳали шаклланиб бораётган ёш авлоднинг  ҳам қобилиятларини эрта пайкаш ва уларни кашф этиш баробарида шакллантириш, куллаб-кувватлаш хамда рағбатлантириш бевосита ва купинча укитувчи зиммасида колади. Шунинг учун хам хорижий тиллардан бирини урганаётган бола рухиятига укитувчи ижобий ва салбий таъсир курсата олади. Аввало, боланинг кизикиши тилни тез ва равон урганиб олишида асос булса, унинг оилавий мухити хам бунда мухим. Уларни рагбатлантириш, тилга кизикиш уйготиш хамда хурмат асносида фанни тушуниш самарадорлигини англатиш укитувчининг масъулиятидир. Ахир, укитувчида касбий билим, куникма ва малакалар тизими, уларнинг баркарорлиги, шаклланган иш услублари мавжуд эмаслигига асосланиб, уларни жиддий текшириб, курмасдан туриб, шошилинч тарзда унда кобилиятлар йук деган хулоса чикариш укитувчининг купол психологик нуксони хисобланади. Бундай психологик нуксон эса кобилияти бор болаларнинг хали шаклланиши мумкин булган кизикишларини рагбатлантирмасликка сабаб булиши айни хакикат.


                 Бола билан дустона муносабат урнатиш. Бу борадаги ишлар купинча фойдали тус олади хамда  демократик тарбия яъни ота-онанинг бола билан дустона муносабатда булиши фойдали ва самаралидир, бирок болалар беш кул сингари баробар эмас. Уз олами, кобигига уралиб олган болалар хам бор. Уларга мехрингиз, эътиборингиз акс таъсир курсатиши мумкинки, бола сиздаги узгаришни рахм-шафкат дея тушунади ва хазм килолмайди. Хеч кайси бола бола эканлигини тан олмайди. Улар узларини катта шахс сингари, катталардек фикр юритаётгандек тутишади. Боланинг тил урганишида унинг бор диккат-эътиборини фанга каратиши учун кизикишларни уйгота билиш керак. Диккатнинг объектга тупланиши, мустахкамланиши одамнинг кизикишларига боглик. Хатто ихтиёрсиз диккатнинг фаолиятда мужассамлашишида кишининг иштиёки ва кизикиши катта ахамиятга эга. Шунинг учун хам диккатни жамлашда, тил урганишда  рагбатлантиришнинг турфа йуллари турлича таъсир курсатиши аникланган.


                       Киёсий рагбат-укувчиларнинг хар томонлама фаолликларини хисоблаб, узга синфдошларига таккослаб бахолаш ва рагбатлаш. Буни купчилик бола камситилиш деб кабул килишини хисобламаганда бахолашнинг энг макбул йулидир. Бирок, шу уринда таъкидлаш лозимки, агарда болани синфдошлари билан эмас, факатгина уз имконият ва кобилиятларига асосланиб бахоланса, бу яхши натижа беради. Тилга булган кизикиш хар бир болада бир хил шаклланмаганлиги сабабли хам, уларнинг иктидори бир хил булмайди. Кимдадир сузлаш, яна кимдадир укиш ва ёзиш модуллари юкорирок шакл топган булиши мумкин ва хоказо.


                       Фаол болалар кетма-кетлиги бурчагини тузиш. Соглом ракобатни ташкил этиш, хафта, ой, чораклик давомидаги барча укувчиларнинг бахолари, интилишлари хамда фаолликларини хисобга олган холда рагбатлантириш. Бунда боланинг гурухда ва индивидуал ишлаш жараёнида узини тутиши ва укиш-фикрлаш ва тушуниш кетма-кетлигини, болаларни тинглашга ургатиш асносида   хурмат тушунчаларини шакллантириш. Бу кетма-кетликка кирган болаларда купрок имкониятлар яратиб бериш оркали рагбатнинг таъсирини синаб куриш мумкин. Бунда таъсир доираси устозсиз болаларнинг сухбатларида ишонарли мухокама килинади ва уларда болаларча кизикиш пайдо булади.


               Мактов ва мактамаслик рагбати. Канча эриш туюлишига карамай болаларнинг баъзиларига мактов, баъзиларига эса мактамаслик яхши ва самарали таъсир курсатади. Мактаган сари укишни чекловчи, ута билимли эканига ишониб колувчи болалар катори, аллакачон иродаси шаклланган, ракобатда енгилишдан янги галабалар сари интилувчи болалар хам борлиги бундай рагбатнинг фойдали тус олиши сабабкоридир.


                 Бу каби рагбатларнинг узига хос жихати шундаки, ортикча вакт талаб килмайди хамда бир вактнинг узида кундалик назорат асосида бахолаб, рагбатлаб борилаверади. Бола узи билмаган холда хар дарсга тайёр булишга урина бошлайди. Дарсга дарс сифатида эмас, балки у учун янгилик берадиган, ракобат майдонига бораётгандек тайёрланади. Юкорида таъкидланганидек, укитувчи бола рухиятига ижобий ва салбий курсата олади. Рагбатлардан тулаконли ва окилона фойдалана олган укитувчи дарс давомида болаларнинг диккатини фанга, тил урганишга каратади ва уша жараёнда утилган махоратли дарс ва бахолаш, рагбатлаш асосида шу дарснинг узида кейинги дарсга булган бола кизикишини уйгота олади. Маълумки биргина рагбат билан боланинг диккатини муким тутиб колиб булмайди. Шунинг учун хам дарс вактини янгиликларга бой, хам психологик, хам услубий жихатдан кизик утказиш диккатни тутиб туришда анча ахамиятга моликдир. Зеро,  укитувчининг вактдан унумли ва мохирона фойдаланиши, хар бир дарс мавзусига мутаносиблиги, табиийликка максимал даражада якин булган шароит хамда вазиятларни хосил килишдаги устомонлиги боланинг хайратига сабаб булади ва диккат-эътиборини айни фанга, тилни чукур урганишга карата бошлайди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


  1. И. А. Каримов. «Юксак маънавият-енгилмас куч», Тошкент: «Маънавият». 2008

  2. Гозиев. «Психология», Тошкент: «Укитувчи». 2008


 


 


 

Чет тилларни ўрганишда барқарор бирикмаларнинг ўрни

Блог им. usdiaman

 


 


                “Фразеология” атамаси жаҳон филологиясида пайдо бўлганига қарийб беш аср бўлсада, уни ўрганиш, илмий тадқиқот ишлари ҳали ҳамон давом этмоқда.   Баъзи бир олимлар асосан фразеологизмларни сўзларнинг эквиваленти ҳисоблаганликлари ва лексикологияни, тилнинг луғат таркибини ёки сўзларни ҳамда уларнинг эквивалентларини ўрганадиган лингвистик фан сифатида қараганликлари сабабли фразеологик бирикмаларни тилнинг луғат таркибига қўшиб, фразеологияни эса лексикология таркибига киритадилар.


                Ш. Раҳматуллаев ҳам шу фикрга қўшилиб: “Луғат бойлиги сўзлардан ва шу сўзлар асосида тузилган иборалардан ташкил топади. Сўз луғат бойлиги сифатида лексик бирлик деб, ибора эса фразеологик бирикма деб аталади. Булар умумлаштирилиб, луғавий бирлик деб юритилади”, деб фикр юритса, йирик лексиколог олимлардан бири И. В. Арнольд “Сўзларга ўхшаб нутқда қайтадан тузилмасдан унга тайёр ҳолатда киритиладиган турғун бирикмалар сўзларнинг эквиваленти деб тушунилади”, деб ёзади.


                Сухбатнинг беқиёс даражада таъсирчан, гўзал ва яна жонли бўлишида фразеологик (барқарор) бирикмаларнинг ўрнини алоҳида таъкидлаш жоиз. Инглиз тилидаги фразеологик бирликлар ҳам бундан мустасно эмас. Бу тилдаги турғун бирликларни ўрганишда, албатта, уларнинг маъно-мазмунини тўла англамоқ керак. Уларнинг таржималарини тўла тушуниш, фразавий бирликлардан ўз ўрнида фойдаланиш мукаммал ва жонли суҳбатни ташкил этади. Инглиз турғун бирикмаларининг ўз тарихи, мазмуни, келиб чиқиши ва лисоний боғликлиги бор. Уларнинг тарихига назар солсак, кўп қизиқ маълумотларга дуч келамиз. Антик дунёнинг бугунги инглиз барқарор бирикмаларида алоҳида ўрни бор. Антик дунё миф-асотирлари, эртак-ривоятларидаги машҳур иборалар ҳам инглиз тилининг адабий ривожида муҳим. «Achilles’ heel» (The heel of Achilles)- Ахилнинг товони (Ҳомер «Илиада»), «A labour of Hercules» (Herculean labour)-Геркулеснинг машаққати каби фразеологик бирликларнинг тарихи Геркулес, Ахил сингари афсонавий қаҳрамонларга бориб тақалади. Биламизки, Ахилнинг товони-энг нозик аъзоси эди, Геркулес эса чинакам ботир, у кўкни тутиб тургани ҳақидаги асотирлар мавжуд.  «Homer sometimes nods» барқарор бирикмаси рус тилидаги «Каждый может ошибаться», узбек тилидаги «Хар ким хам адашади», «Беайб парвардигор» каби муқобил вариантларга мос келади.


                  Этимологик жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, бир қатор инглиз фразавий бирликлари бошқа тиллардан ўзлашган, таржималари тилда барқарорлашганига гувох бўламиз. Француз тилидан ўгирилган “All roads lead to Rome”  бирикмаси аслан  “Tous les chemins vont a Rome” иборасидан келиб чиққан. У ҳеч бир ўзгаришсиз, тўлақонли таржимадир. (Барча йўллар Римга элтади) ва ёки “Appetite comes with eating” иборасини олсак, у   “L’apetit vient en magneant” иборасининг инглизча вариантидир. “Рим бир кунда барпо бўлмаган” ибораси лотин, француз, инглиз тилида  “Neque protinus uno est condita Roma die”, “Rome ne fut pas faite tout en un jour” ҳамда “Rome wasn’t built in a day” каби ўхшаш, руслар эса уни “Не сразу Москва строилась” каби ўзлаштирган. Яна бир инглизча мақолда эса ҳар бир қуш ўз уясини суйса “Every bird likes its own nest”, французчада ҳар бир қушнинг ўз уйи қулай, созлиги “A chaque oiseau son nid est beau”, русларда ҳамма лойхўрак ўз ботқоғини мақташи “Всяк кулик свое болото хвалит” таъкидланади ва булар фразеологик луғатларда муқобил сифатида танланган.


                   Инглиз тили билан бир оилага мансуб олмон тилидан ҳам инглиз тилига кириб келган бир қатор фразавий бирикмалар борки, улар ҳозирда кўп фойдаланилади, кундалик ибораларга айланиб улгурган. “Blood and iron” иборасига немисча “Blut und Eisen” ибораси асос бўлиб, Бисмаркнинг сиёсий принципидир. Ҳозирда бу сингари иборалар кўпчиликни ташкил этади. Томас Карлейлда биринчи бор учрайдиган “Speech is silvern, Silence is golden” ибораси тагзамирида ҳам “Sprechen ist silbern, Schweigen ist golden” немис ибораси ётади. Олмон иборалари асосида инглиз тилида барқарорлашган “Von etwas Wind bekommen” – “Get wind of something”, “Die Katze aus dem Sacklassen”- “Let the cat out of the bag” ёки “Let the cat out” каби иборалар бугунда таъсирчан нутқни ҳосил қилиб, адабий-бадиий, сўзлашув тилини бойитиб келмоқда.


                  Испан тилидан ҳам бир қатор иборалар инглиз тилида ўзлашган бўлиб, уларнинг энг кўп тарқалгани “Sangre azul” асосида шаклланган “Blue blood”  иборасидир. Ҳинд-европа оиласига мансуб тилларнинг кўпчилигида иборалар ўхшаш:


                 “Легкий как перышко” рус тилида, «Light as a feather» инглизчада,  “Leger comme une plume” французчада, “Leicht wie eine Feder” эса немис тилида мавжуд бўлиб, сўзларнинг ўхшашлигини яққол сезиш мумкин.


            Инглиз тилида барқарорлашган баъзи иборалар кузатувлар асосида вужудга келган. Биргина туяқушга боғлиқ “Hide one’s head in the sand” ҳамда “An ostrich policy” сингари иборалар шулар жумласидандир. Инглиз фразеологиясида “Шекспризм” атамаси мавжудлигининг боиси эса Уильям Шекспир асарларида илк бора қўлланилиб, кейинчалик ўзгармас ҳолга айланган иборалардир. “Макбет”даги “The be-all and end all”, “Отелло”даги “The green-eyed monster” ва бошқалар.


            Хулоса ўрнида шуни таъкид этиш мумкинки, тарихи ҳам ўзи сингари қизиқ инглиз иборалари ҳали узоқ йиллар инглиз суҳбатларини жонли, таъсирчан этишда давом этиб келмокда. Шундай экан, инглиз фразеологик бирикмаларини ўрганиш инглиз тили ривожида асос бўлиши табиий. Хар бир тил урганувчи шахс урганаётган тилнинг фразеологик бирикмаларини урганиши шарт. Бунда тилнинг таъсирчанлиги кучаяди.Баркарор бирикмалар бадиий адабиётда ва таржимада мухим урин тутади. Бугунги кундаги глобал муаммолардан булган бадиий таржимани урганиш масалалари шубхасиз долзарбдир. Шунинг учун хам баркарор бирикмаларни тилнинг сайкали десак булади.


 


Фойдаланилган адабиётлар:


 


1.Ж. Шарипов. Бадиий таржиманинг актуал масалалари. Тошкент: “Фан”, 1977


2.А. В. Кунин. Фразеология современного английского языка. Москва: “Международный отношения”, 1972.

ОИЛА-МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРБИЯ МАСКАНИ

Блог им. usdiaman

                                                                         


                Башарият  тарихи мобайнида инсон зоти топган ягона юксаклик-маънавиятли ва маърифатли бўлишдир. Она алласи, ота ўгитидан қон-қонимизга сингган маънавият, чинакам маърифат умр бўйи ҳамроҳимиз бўларкан, биз саодат топамиз. Зеро, маънавият муҳтарам юртбошимиз таъбири билан айтганда: «Инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, имон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир». Шундан англаш мумкинки, бизга қўйилган маънавиятли бўлиш талаби эртанги порлоқ келажагимиз асосидир. Маънан етук шахс маърифатли бўлиш учун доимий ҳаракатда бўлади. Маърифат- кишиларнинг онгини, билимини, маданиятини оширишга қаратилган таълим-тарбия. У табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги турли билимлар, маълумотлар мажмуасини ҳам билдиради. Маърифат ҳамда маънавият инсон борлиғида сайқал топаркан, унинг ташқи маънавий таҳдидларга нисбатан иммунитети шаклланади. Бола тарбиясида оиланинг, муҳитнинг роли нақадар беқиёс эканлигини сизу биз яхши биламиз, шунинг учун ҳам ота-боболаримизнинг муносиб давомчилари сифатида маънавий-маърифий тарбияга кенг аҳамият қаратмоғимиз зарур. Аслини олганда, маърифат йўли кенг ва бепоён бўлиб, бу йўлда фил ҳам, ўргумчак ҳам ҳамроҳдир. Бу йўлда ҳар ким қурби етганича ўз камолини ва ҳасби-ҳолини топади. Бу водийда парвоз қилгувчилар турли соҳаларда камолотга эришадилар.


                       Савия ва билим юксалиб бораётган ҳамда маънавий қолоқлик, «оммавий маданият» инсоният тараққиётига раҳна солаётган шу замонда боланинг илк бора муқаддас деб аталган оилада маънавият ва маърифат тушунчаларини англаши эртанги нурли келажагида тамал тоши бўлиши табиий. Оила катталарининг бола кўнглига йўл топа олиши, уларни маърифат ва маънавиятга ошнолик руҳида тарбиялай олишида демократик тарбиянинг ўрни аҳамиятгга молик. Оила тарбиясида демократик ёндашув катталарнинг кичиклар билан илиқ, дўстона муносабат ўрнатишга интилиши, кичикларнинг мустақил ташаббуслари, имкон қадар қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилиши тарзида намоён бўлади. Синовдан ўтган сифат деганларидек, биз мақсад қилган баркамол авлодни вояга етказишда китобнинг, халқимиз қадриятларининг, шарқона одоб-ахлоқ нормалари ҳамда оила муносабатларининг ролини алоҳида таъкидлаб ўтмоқлик жоиз. Болалик йилларимизда эшитган ёки кўрган воқеалар ёдимизда қанчалик муҳрланиб, ширин хотирага айланишини ҳисобга оладиган бўлсак, биз эшитган-оналаримиз айтган аллаю эртаклар, бувиларимизнинг биз қаҳрамонларига ҳавас қилган ривоят ва эртаклари умримиз давомида ҳали-ҳануз ҳамроҳимиз. Бироқ, бугунги ёш авлод бизнинг ёшга етганда болалик дамларин хотирлаб, фақатгина компьютер ўйинлари, мултипликацион филмьларни кўз олдига келтиришадими деб ўйлаб қоламан. Маънавиятли ва маърифатли бола тарбия қилишнинг залворли юки зиммамизда эканига қарамай, бола тарбиясига беэътибор қараш холлари ҳам учраётганлиги кўз юмиб бўлмайдиган ҳақикат. Яна ҳақикат шундаки, йиллар давомида сайқал топиб куйлаб келинаётган «Алпомиш» достонидаги Ҳакимбекнинг элнинг алпи дея эътироф этилганию куч-қудрат, маҳоратда комил бўлиб улғайганига қарамасдан қалмоқ элига кетиш олдида:


              «Ота, бир сўзим бор маълум қилайин,


               Жавоб беринг қалмоқ элга борайин…» деб отасига айтган  гапиданоқ унинг тарбияси қанчалик мукаммал эканини айтса бўлур эди. Ахир Алпомиш савобли иш, ори-номуси учун кетмоқни истаётган эди. Агарда у отасидан сўрамай кетганда ҳам кўнглидаги эзгу амалларни бажариш олдидаги жасорат сифатида қабул қилиш мумкин эди. Лекин, бугунги ёшлар (беш қўл баробар эмас) жавоб сўраш нари турсин, кеч келганда шу пайтгача бўлган жойини сир тутиши ва ёки алдашига нима дейсиз. Бола тушунмайди, у фақатгина ўрнак олади. Шундай экан, руҳиятига ижобий таъсир ўтказа оладиган кишилар давраси, ҳар қандай олди-қочди «эртак»лар эмас, балки намуна бўлишга арзийдиган, ўрнак олса, кўнгил тўладиган қаҳрамонлари бор эртакларни эшитиш имконияти болада мавжуд экан, унинг глобаллашув замонида, шиддаткор вақтда уйғоқ фикр-мулоҳазаси, фаол онги-тафаккури, маънавият ва маърифатга лиммо-лим қалби камол топади. «Кимки ёмонлар била бўлди, ёмон бўлдило»,-дейди Ҳазрат Навоий «Бадоеъ ул-васат»да. Демакки, ниятимиз эзгулик, тилагимиз комиллик экан нафақат ўзимиз, яқинларимиз, балки бутун жамиятга-да эътиборли бўлмоғимиз керак. Унинг равнақ топаётган иқтисодий-сиёсий ҳаётига қўшаётган ҳиссамиз баробарида маънан юксалишидаю қалбан уйғонишида ҳам ташаббускор ва мукаммал одимларимиз билан тўла иштирок этмоғимиз лозим. Ота-онанинг бурчи фақатгина боланинг устини бут, қорнини тўқ қилишдан иборат эмас, унинг асл ота-оналик бурчи бола маърифатини бут, маънавият бирла қалбу онгини тўқ қилишдан иборатдир. «Болани ҳар томонлама вояга етказиш, камол топтириш учун унга ғамхўрлик кўрсатиш, меҳр-муҳаббат ва эътибор билан парваришлаш лозим. Унинг ҳали пишиб етилмаган ва мўрт сезги органлари ўз ёшига ва ўз хусусиятларига қараб ривожланиши керак»,- дейди Буянов. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, боланинг ғўр онгига кўрсатилган таъсир умрбод ўз оқибатлари билан  ҳамроҳи бўлади. Шунинг учун ҳам бола атрофдаги ҳар бир воқеа-ҳодисадан яхши таассурот ва эзгу фикр олсин, бунда эса ота-онанинг юксак маънавиятли бўлиши сув ва ҳаводай зарур. Бола кўриб ўтирган мултфильмдаги қаҳрамонларнинг қанчалик кулгули бўлмасин бир-бирларини қийнаши, урушиши ва ҳоказо ҳолатларни бола «шундай қилиш керак эканда!», деб қабул қилмаслиги ва айнан яқинлари кўмагида кенг муҳокама қилиб, яхши-ёмон томонларини кўра билиши керак. Бола ўзини бола эканини ҳеч қачон тан олмайди, у доим ўзини катталардек тутишга интилади, шуни ҳисобга олган ҳолда «катта» боланинг фикрлари муҳим эканлигини болага сингдира олсак, у биз билан эркин мулоқот қила олади. Бу эса унинг қарашлари билан доимо умр давомида сиз ҳам бохабар бўлишингиз мумкинлиги белгиси. Айрим назарияларга кўра психологияда одамзодга шундай  таъриф берилади:


                   «Одам. Сутэмизувчилар синфига даҳлдорлик, биологик жонзот эканлиги одамнинг ўзига хос хусусиятидир. Ижтимоий жонзот сифатида одам онг билан қуролланганлиги туфайли борлиқни онгли акс эттириш қобилиятидан ташқари ўз қизиқиши ва эҳтиёжларига мутаносиб уни ўзгартириш имкониятига эгадир». Бу назария эҳтимол ҳақдир, эҳтимол инсон ҳар нарсани ўз қизиқиши ва эҳтиёжларига мослаган ҳолда ўзгартиришга қодирдир, бироқ боланинг нотўғри шаклланган  онгини, қарашларини йиллар ўтиб ўзгартириш анчагина қийин кечади, маънавий бўшлиги ҳар қандай кераксиз ғоялар билан тўлган инсоннинг умрини тўғри йўналтириш эса игна билан қудуқ қазишга тенг. Ё сувга етасиз ва ё сабрингиз битади.


                    Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, боланинг эртанги ҳаётида, маънавий-маърифий тарбиясида оиланинг ўрнини англашдан олдин оилада боланинг ўрнига ойдинлик киритиб олиш керак. У овунчоқ, кийинтириб кўз-кўз қиладиган қўғирчоқ эмас, тарихий анъаналаримизга мувофиқ қадриятларимизни давом эттирувчи эртамиз эгасидир. Оила-маънавий-маърифий тарбия маскани экан, унинг ҳар бир аъзоси оила анъаналарига содиқ, маънавиятли ва маърифатли бўлишлари лозим. Эртанги фаровон ҳаётимиз бугунги эътиборимизга боғлиқ.

Газета сариқ чақа...ми?!

TANQID-KELAJAK MEVASI

                        Телевизор кўрасизми? Радио эшитасизми? Газета ўқийсизми? Интернет тармоғидан фойдаланасизми?


                    Жорий йилнинг 1 январ ҳолатига кўра республикамизда 1372 та оммавий ахборот воситалари фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда 709 номдаги газета, 289 та журнал, 261 та веб-сайтлар, 95 та телевидение ва радиоканаллар 7 тилда сиёсий-ижтимоий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий, спорт каби 20 ихтисосликда халқимизга беминнат хизмат қилиб келмоқда. Демак, ОАВнинг каттагина қисми газеталарга тўғри келади. Газета, аслида, итальянча “gazzette” сўзидан олинган бўлиб, “майда чақа” маъносини беради. ХVI асрда бу пул бирлигига кун хабарлари ёзилган варақаларни сотиб олиш мумкин бўлган. Асосий мақсади кундалик воқеа-ҳодисалар қатори халқ саводхонлигини ошириш кўзда тутилган оммавий ахборот воситаси.


                              Бир сайёҳлик теледастурини томоша қилатуриб, Мадагаскар кўчаларида илиб қўйилган газета саҳифаларига кўзим тушди. Одамлар уларни катта қизиқиш билан ўқиётгани сезилиб турарди. Антананариву шаҳри аҳолисининг кўп қисми айнан шу “кўча газеталари” орқали сўнгги воқеликлардан хабардор бўлишини билдим. Яна бир маълумот: Мадагаскар халқининг саводхонлиги ўртача ҳисобда 88 % эркаклар, 73% 15 ёшдан ошган аёлларга тўғри келади. Аҳолининг айнан шунчаси ўқиш ва ёзишни билади. Расмий тил эса бир эмас, иккита: Малагаси ва француз тиллари. Бизда эса бу саводхонлик кўрсаткичи юқори, расмий давлат тили ягона. Бироқ, газетага бўлган қизиқишни ўша Мадагаскар халқи сингари деб бўладими?! Менимча, ҳозир ЙЎҚ! Ўзбекистонда газета кўп, саҳифалар турфа, йўналишлар турлича. Ҳаммаси ҳам талаб даражасидами?! Газеталарни “безаган” имловий хатолар бошқа масала. Унинг маъно-мазмуни кишини уммондай ўйга чўктиради.                              Тасаввур қилинг! Бугун андижонлик Яхшибой Алимов (барча исм-шарифлар мисол тариқасида) спортнинг югуриш тури бўйича Париждаги турнирда ғолиб. Яна ўша кун ўзбек эстрадаси “юлдуз”и Қўзихон ҳам Парижда янги клип суратга олдирди. Энди ушбу кун воқеликларига баъзи бир 32-34 саҳифали (эҳтимол, кўпдир ҳам) газета тахминан шундай ёндашади. Спорт рукнида газетанинг қайсидир бурчагида (агар берилса, берилмаслиги ҳам мумкин): “Югуриш бўйича умидли ёш спортчи Яхшибой Алимов Париждаги турнирда олтин медаль билан тақдирланди. У 24 давлатдан ташриф буюрган тенгдош спортчиларни ортда қолдириб, шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Яна бир-икки гап ва тамом”. Агарда қисқа сатрларда рукни остида бўлса, шу бир-икки гап ортиқча ҳам. Бироқ, энди Қўзихоннинг клипи хусусида тўхталсак: “Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Қўзихон тв ва радиоканалларда айланаётган “Саттор ака!” таронаси билан мухлислар кўнглидан жой олганлиги хусусида газетамизнинг ўтган сонларида айтиб ўтган эдик. Қўшиқлари халқимизга манзур бўлаётган умидли хонанда “Меҳри хола!” номли қўшиқ ёзиб, унга Парижда клип суратга олдирди. Клип ўзгача услубда бўлиб, ғояси таниқли клипмейкер Узжон.узга тегишли. Қўшиқ матни ва мусиқаси Қўзихоннинг ижоди маҳсули. Реп, рок, фолкьлор ҳамда миллий эстрадамиз уйғунлашган ушбу эксперимент ўзини оқлашига ишонамиз. Хонандани клипда 7 хил либосда кўришингиз мумкин. Либос ва турмак, имидж муаллифи эса хонанданинг опаси, умидли дизайнер Қўйбону. Парижнинг сўлим гўшаларида суратга олинган клипга 10 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди. “Меҳри хола” таронасикеласи ойнинг бошларида эфир юзини кўради”. Энди шу ерда ҳақли савол:


Ютуғи нақд Яхшибой Алимов ҳақда, ўзбек номини дунёга танитаётган ёш спортчи ҳақда саноқли гапдан иборат қисқа хабару, ҳамма қариндош-уруғини куйга солган Қўзихоннинг ҳали нотайёр клипи ҳақда ярим бетлик суратли мақола! Ё шу клип бадиий кенгашдан ўтади, ё йўқ. Тарозининг икки палласида дунё тан берган ўзбек боласи ва қарийб 30 миллион аҳолига эга Ўзбекистонда 100 киши ё эшитадиган, ё эшитмайдиган хонанда. Оғир келган томонни қаранг. Нима сабаб...?


Газетанинг юзида эса яна бошқа хонанданинг сурати ва бош ҳарфларда сарлавҳа: “Майна: Эрим билан ажрашаман!!!” Шоу бизнес “жинни”ларига айланган аёлларимиз ачиниб, газета сотиб олади. “Нима бўлдийкин, яқинда 3-марта турмушга чиққанди. Эҳ, бечорагинаей. Ўзи камбағалга кун йўқ-да...” Икки минглик газетани уч мингга бўлсаям сотиб олишга тайёр аёл бирдан ўша мақолага кўз югуртирадию алданганини англайди. 2 бетли мақолани ўқиб, Майнахоннинг шунчаки: “… агар эримга хиёнат қилганимда кечирмаса, эрим билан ажрашаман!” деган гапи улкан воқеъликдай мақола сарлавҳасига кўчганини тушунади.


                   Бундай мақолалар боис, ОАВ сифатида рўйхатдан ўтаётган газеталарнинг асосий қисми аёлларга, уй бекаларига мўлжалланиб қолмоқда, холос. Берилаётган информациялар ҳам олди-қочди. Маънавиятни комил этгувчи, долзарб, бугуннинг асосий юксак қарашлари акс этган газеталар эса муҳим ва асосий “реклама агентлиги”-аёлларимизнинг “шшуям газетми?! Бирам зерикарлией!!!” деган баҳосига сазовор бўлмоқда.


               Танқид  қилавериб тилимизга терсак тошганида ҳам имло қоидаларига амал қилмаган, ҳеч нарса бўлмагандай бепарво нашр ададларини кўтараётган газеталар бу мулоҳазамни ҳам назарига илмаслиги, табиий! Бироқ, асли маъноси “майда чақа” бўлган газета бугуннинг сариқ чақасига ҳам арзимайдиган матоҳига айланмасин!!!

Дорилфунунми-Аҳли жунунми?!

TANQID-KELAJAK MEVASI

                                  Олий мақсадларни дилга тугганча ҳужжатларимиз тахтлаб, ўқишга ҳужжат топширамиз. Кимдир йиллар давомида ўқиб ўрганиб, яна кимдир омад билан университет остонасида талаба сифатида пайдо бўлади. Менга мўъжизакор, сеҳрли, орзулар қарор топган ўлкадай кўринарди бу Дорилфунун деганлари. Телевидениеда ёш талабаларнинг формадаги жиддий қиёфасини кўриб, комил шахслар, бошловчиларнинг радиода ижодкор ёш дея таърифу тавсифини келтиролмаётгани эса бу талабаларнинг истеъдодли экани, матбуот саҳифаларидаги ютуқлари беҳисоб талаба ҳақдаги мақолани ўқиб, билимли ёшлар таълим олаётган муқаддас даргоҳ сифатида онгимда муҳрланганди.


                        Иш юзасидан бу ҳолатларга кўп дуч келдим ва барчаси ниқоблигини тушуниб етдим. Телевидениедаги формали жиддий ёшларнинг кўпида формасидан бўлак ҳеч вақо йўқлигини кўрдим. Таърифи бетаъриф ижодкорларнинг ижоди билан танишиб, қанчалик алдамчи вақт елларида учиб юрганликларини сездим. Газетадаги ёшларнинг ютуқлари… Эҳ… Тўғри ҳаммаси ҳам шундай эмас, ҳаммаси ҳам...


                         Бироқ, талабалар орасида мажбуран тадбирларга киритилганидан нолиб ўтирганларни кўриб, ачиниб кетаман. Қайсидир қиладиган иши қолиб кетаётгандир, уни ҳам тушуниш керак. Ташкилотчиларни ҳам тушуниш керак, деярли бўш залда қандай тадбир ўтказилади, телеэкранларда қандай кўринади бу.бу ўзи кимнинг айби?! Ҳеч нарсага қизиқмаётган талабанингми ва ёки қизиқтира олмаётган ташкилотчиларнингми?! Лоф бўлса, қулоқни узиб оладиган ёлғонча лоф бўлсин. Ўнтача университет тадбирида қатнашиб, ишонасизми, тадбир кетма-кетлигини пресс-релизсиз, дастурсиз ҳам билиб қолдим. Менимча, битта баённоманинг номи ўзгаради-ю қатнашчилар, томошабинлар ҳам ўша-ўша ҳолича қолади. Мусиқа таълимидан қайсидир талаба қўшиқ куйлайди, бир дуторчи қиз маҳоратини кўрсатади, раққосанинг қай куйга бўлмасин ҳиром айлаши (Бир тадбирда раққоса билмабдими, адашиб сурхонча либосда Лазгига тушди), шеърий лаҳзалар (уларннг ҳам кимлиги ойдай равшан, Университетнинг “халқ шоирлари”). Бошловчи ҳам ғализ жумлалардан коллекция қилган. Нотайёр ҳолида саҳнада пайдо. Бу нима аҳвол! Бундан кейин бир сақични ўн кун чайнаб жонига тегган одамдан томошабиннинг нима фарқи қолади, яна қандай қизиқиши қолсин.


                         Бир сафар “санъат шинавандалари” билан бир қаторда ўтириб қолдим. Шу “иштиёқманд”лар учун Маннон Уйғур номидаги мусиқали драма театри банд этилган (Хайф). Тадбиролди зериктирмаслик учун зериктириб юборишди. Шеърий чиқишлар… Биринчи таклиф этилган инсоннинг ҳақиқий шоиралиги унинг нигоҳларидан сезилиб турарди. Шеър ёқимли, шеър соҳир эди. Бундай ҳақиқий адабиётдан кейин унча-бунча ҳавасманд қаламкашлар шеър ўқишга куч топа олмайди. Бироқ таклиф. Бу таклиф ҳам ўзини оқлади. Университет биринчи босқич талабаси ҳаяжони ўзгача ҳиссиёт улашган шеърини ўқиди. Бу “қормағизгина қиз”ни минбардан олқишлар оғушида зал кузатди. Мана санъат, мана шеърият. Бу айтганларим юқоридаги зериктиришдан мустасно эди.  Кейин эса тадбир бошловчиси ким кўзига яхши кўринса, ўшани саҳнага таклиф эта бошлади(менинг фикри ожизимча шундай). Саҳнага шахдам одимлар билан “шорти” кийиб олган спортчи-шоира ташриф буёрди. Билмадим, у шеър ёзадими ёки бугунги савия нишонасича шеър дея баҳо топган реп ёзармиди, билмааадим.


                 «Севиб қолдим бир қизни,


                  Шартта йўлини тўсдим...” каби тутуруғидан тутун чиққан бир балойи бадтарни ёддан айтган пайтда, эҳ, бу санъат истаган саҳнага ачиниб кетдим. Реклама ҳар кераксиз жойда бор бўлгани каби шоира қиз: “овқат қилишни ҳам ўрганиб олгани”ни “рекламная пауза” қилди.


Саҳнада бошловчи пайдо бўлмасдан устозлардан бири қайсидир танловда ғалаба қозонган бир қизни табриклаб, минбарга таклиф қилди. У қиз ҳам ўз таржимаи ҳолини оила аъзоларисиз ёддан ўқиб эшиттирди… Шу ўринда шу жоизмиди деган савол ҳали-ҳануз тинчлик бермайди менга.


Бошловчи ўзининг Пушкиндан қилган таржимасини ўқидики, ичимдан шув этиб нимадир узилди, аниқ. Рус шеъриятининг асосчиси дея эътироф этса арзирли Пушкин сўзининг туси йўқ, маънисиз, тузсиз шеър ёзган бўлса, наҳот деган ўй ўтди онгимдан. Кейинги гапи эса у ҳақдаги фикримга ойдинлик киритди:


                “Ҳозирги навбат… га (исмларни атай келтирмадим)! Узр, балки сизлар уни танирсиз, лекин мен танимайман”, эмиш. Бу нима дегани, ўзи тушундимикин. Мен бу гапдан нимани уқиш кераклигини англолмадим ва ёки онгу тафаккуримнинг бундайин пурмаъно ҳикматни қабул қилишга қурби етмадимикин. Сиз-чи?!


                     Шеърлар давомида эса яна бир “университетда хизмат кўрсатган шоир”! Тадбирларда ҳақиқий мардоналик, ватанпарварлик, халқсеварлик тимсолига айланган, лекин аслида, маҳмадоналик, цитатапарварлик, ўзсеварлик, ўзимбўлайчилик нишонларининг муносиб номзоди “Ҳақиқий гапчи” саҳнага чиқди (бежизга гапчи демадим, у шоир эмас, ҳаттоки ўзидан бошқа ҳеч кимни ўқимагани сезилиб туради. Чунки, мен бир шеъримда бундай ёзганман дея ўзини ўзи маъқуллаб юрган куни. У фақат гапиради-гапиради. Нима бўлса ҳам гапиради, жоиз-ножоиз гапиради). Уни ҳамма яхш кўради, яхши кўрмай ҳам кўрингчи, уни “катта”лар кашф этган. Афсуски, “кошиф”лар лаъл-у олмос туйилган оддий тошни кашф этганини ҳали-ҳануз тушуниб етишмайди.


“Жума оқшомлари”, тадбирлар, кутиб олишлару кузатишлар қироли, кўрк-у таровати бўлган бу йигитнинг гули менга ҳеч нарса қилмаган, уни ёмон ҳам кўрмайман. Фақат ачинаман (Ўзи ачинадиган ким ҳам бўлдим). Бир куни “Жума оқшоми” (эшитишимча мушоиралар, концертлар ташкил этилади)га борган икки ижодкор дўстларим тезда қайтиб келганлигини кўриб қувлигим тутди:


            -Ҳм, ит қоптими?


            -Эээ, анави… киритмади, эшитмадиям, -дейишди.


Тушундимки, бу йигит аллақачон “Жума оқшоми”нинг мутлақ ҳукмрони экан. Ваҳоланки, у “Камолот” ЁИҲ нинг қайсидир тадбирида ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашимиз керак деганди. Қандай қўллаб-қувватлайди, буниси эса жума оқшомида намоён бўлди.


                “Мадҳиябозлик-шоирни ўлдиради!”  Бу қизлар хуштори бўлган йигитнинг шоирмаслигига қарамай, шоирлик даъвоси ва бу туришида кўплаб ютуқларга эришса ҳам, адабиётни хор этса ҳам ўзига керакли хулоса қилмаслиги одамга алам қилади.


                  Абдулла Қаҳҳор сўзга қизғанчиқ бўлиш кераклигини таъкид этади. Бироқ, ёниб бораётган юрак сўзи билан қоғозни ёндираверса, ручкада айб йўқ-да! Зора, зора, шу ёзганларимни ўз ёлғонларига ўз ишонганлар тушуниб етса, мушоҳада этса...


 

Hayot siri

Блог им. usdiaman

                    Инсон англовчан, интилувчан ва изланишлага чанқоқ. Унинг чексиз хаёлоти, сархад билмас қизиқишлари, англаган, англай олган умр мазмуни, топган, топаётган ҳаёт сири эса ушбу сузларимизнинг сузсиз исботи. Кунгил махзани, кунгил иши, кийик сукмок-буюк сукмок, сехрли бустон дея таъриф берилган шеърият теран нигохларга уйчанлик бахш этади, юракларга юксак хиссиётлар мехробини куради. Манзура АСРОРОВА! Севгиси куёшдан, бардошдан яралган, согинчи кундан кун гулдай очилаётган, хиссиётлари нафис ШОИРА. Эхтимол, Сиз унинг узгача хислар устивор сатрларини республика ва вилоят вактли нашрларида мутолаа этгандирсиз (Агарда шундай булса, таърифини келтиролмаётганимдан хижолатлигимни тушунасиз).


                   Унинг «Хаёт сири» аталмиш муъжаз китоби сизга таниш туйгуларга янгича назар ташлаш имконини бера олади. Сузим курук колмасин:


«…Бир куни сурурим ёйиб оламга,


Кафтимда дунёни тебратаман мен.


Энг гўзал қўшиқни куйлаб боламга,


Алламда Ватанни ўргатаман мен».


                  Бу сатрлар ватанни севиш, ардоклаш, ватанпарварлик рухини оилада шакллантира олишнинг узи энг катта саодат эканлиги изохи.


«қўшиқлари ёлғон, ёлғон дунёнинг


назми навосига ишонма қўйдим»


                          Дея бошланган шеър эса хаётнинг нурли ёгдуларига ишонч ёлгончи дунё кемтиклари, огрикларидан озод айлашини охорли ташбехлар билан тасвирлаб беради.


Шоиранинг узи, узлиги билан уртанишлар, огриклар жамулжам «Кураш»и «куллик» билан нихоя топаркан, унга ёгилаётган «табриклар» шеърни жонли, ёкимли, туйгубахш этган:


«Мен кулдирман, ишкка кулдирман,


Қуллигимни табриклар олам!»


                          Йиғлоқи сатрлар, эркаланган мисралар, дунё юзини Манзура Асророва калами ила курган ташбехлар, укувчи калбига нурдай йуналган ёкимли ва гохо сехрдай жодулаб оладиган сузлар уз хаёт асрорлари ила самимий уртоклашаркан, сездимки, Манзура Асророванинг англаган «Хаёт сири»- самимият, хайрат ва…Хаёт.

Muhammad YUSUF

Блог им. usdiaman

 


Мухаммад Юсуф-маънавият таргиботчиси.


 (Мухаммад Юсуфни хотиралаб)


 


               Мухтарам президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида Маънавиятга шундай таъриф беради:


    “Маънавият-инсонни рухан покланиш, калбан улгайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бакувват, иймон-эътикодини бутун киладиган, виждонини уйготадиган бекиёс куч, унинг барча карашларининг мезонидир”


          “Мухаммад шеър мухлисларининг юрагини ўртаб кетди. Энди шоирнинг ўзи йўк. Аммо Мухаммад Юсуф деб аталмиш шеърият бор. Бу шеърият асло завол билмайди”,- деган эди Саид Ахмад. Уша сайланган сузлар мавж урган шеърлари хамон юракларни забт этмокда. Ўзбек элининг суюкли фарзанди Муҳаммад Юсуф кўз ўнгимиздагиларни мўъжизадай тасвирлаб беради. Аслида у муболаға қилмайди, борлигича қаламга олади, бизнинг беэътибор назаримиздан улар четда қолгани учун ҳам мўъжизадай туюлади.


             Қадим буюк сўқмоқда, кийик сўқмоқда самимий бир қалб, “эрка кийиклар” билан ўйнашиб юрган табиат фарзанди, отаси оқтерак, онаси мажнунтол, опа-ю сингиллари ялпиз-у лола, акаси-суянчи тоғлар, укаси ғурурнок бургут. Унинг юраги сезгир, унинг нигоҳи теран, сўзи умидбахш. У “кўзи қора қалдирғоч”лар, “сувпари”лар билан суҳбатда бўлган. Унинг йўлин қараб жайронлар кўзи толиб кетган. Унинг болаларча қарашлари соддадил, нозик, севгини эса буткул юракдан ҳис этади, вужудига сингган муҳаббат билан дунёга сиғмайди, “Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан”, -дея оғриқлардан узоқлашмоқ истайди, бироқ у билади, ҳар дам сезади, дардларининг давосин:


“… Севги менинг барча дардимга малҳам,


Буни бир ўзим-у бир юрак билар”


          У айтган сўз шунчалик умидбахшки, бу сўзларни барчамиз биламиз, кунда бўлмасада, кунора ишлатамиз, аммо бизнинг сўз унчалик таъсирчан, унингчалик санъат даражасида эмас… буниси аниқ. У-Муҳаммад Юсуф. Адабиётимиз дарғаларидан Озод Шарафиддиновнинг бу сўзларимга “Мухаммаднинг шеърлари бир карашда жуда содда, жўн ёзиладиганга ўхшаб туюлади. Аммо унга ўхшатиб ёзиб кўрингчи? Кўлингиздан келмайди. Унинг осон ёзиладиганга ўхшаб кўринган мисралари мухлисларини йиғлатди, кулдирди, ўз оғушига тортиб олди”,- дея айтган сўзлари билан мукаммал исбот бўла олади.


        Дарҳақиқат, бунчалик самимий мисралар унинг ижодини тўлалигича ташкил этади. Уни чинакам истеъдод эгаси дейиш мумкинки, ўз сўзи билан айтганда:


“Шароб ичиш менга Ҳайёмдан қолган,


Ичмасам ул зотнинг кўнгли ранжийди”


Шеърлари кўнгил оғриқларин елкалаган шоир, кези келса, юрагидан аразлаб, унга таскин беришгада қурби етадиган ижод соҳиби.


“Юрак ёмон экансан,


Қип қизил қон экансан.


Кун йўқ экан менга ҳеч,


Сенки омон экансан...”


           Қанчалар халқона, қанчалар тамкин. Унинг юксаклиги ҳам шунда. Шу мисралар билан у бутун умрни тасвирлай бера олади. Унинг таъсирчан кўнгли ўзидан кўра кўпроқ ўзгага ачийди, бу юрак зарби кўксин тепиб, ҳаётликдан шаҳодат бераркан, оғриқлардан соқит бўлолмаслигни билади. Ҳис қилади. У жасоратин қалбида сақларди, у умид билан, умиднинг ёрқин учқунлари билан яшарди. Унинг шеърларида бу етакчи. Капалакни суйиб, илон билан бахти, қисмати қўшилган қаҳрамони мисолида умид туйғусини ўзгача туйиш мумкин.


“У қанча чақса мен тирилдим шунча,


Шунча эслайвердим капалагимни...”


Илоннинг заҳролуд “бўса”ларига капалаккка бўлган муҳаббати ила чидам бера олади, севгисин дилида сақлай олади. Буни шунчалик ёрқин тасвирлайдики, ҳар қандай шароитда ҳам яшашга, бахтга интилишни ёқлайди, бунинг уддасидан чиқади ҳам. У муҳаббатни ардоқлайди.


Унинг ҳар тиниш белгиси гапиради, ундовлари, кўп нуқталари, риторик сўроқлари ҳолатни изоҳлайди, кўнгил кечинмаларини баён этади.


“Хуш қолсинлар, шунчаки бир келдим-кетдим,


Маликага бўйсунмаган Муҳаммадман...”


                Ғурури баланд ўзбек йигитининг шу икки мисрада бутун ҳаётини жонлантира олган. Беш кунлик дунёга шунчаки бир келиб кетишнинг асносида “хуш қолинг” дея самимиятин изҳор қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди, ҳамма ҳам фалсафий қарашни, юксак жасоратни шунчалик баравж айта олмайди. У ҳақ ато этган истеъдод, шеъриятни жондан суйган шоир! Илҳом кутиб интизор нигоҳлар, сўзга сеҳр берар самимият соҳиби эди. Беором лаҳзаларидан нолимайди, ҳаётни борича суя оларди.


“Бу дунёда орттирган зорим


Ухламай қон ютган кунларим


Учун сенга раҳматларим бор”


Шеъриятга ташаккур изҳор айлаб, сўзни сайлаб айтади. Унинг синчков тафаккури ўхшашликларни шунчалик тез топадики, ўшанчалик равонлик билан кўнгилларга етиб боради. “Биби” шеърида Кумушбиби ҳаёти билан давр руҳиятини шунчалик мослаштира оладики, ўқиб туриб, шоир истеъдодига тасанно демасликнинг ўзи иложсиз.


“Булар душманларнинг энг номард хили,


Булар кундошларнинг энг шармандаси...”


Ва ёки


“Туғилдим. Яшадим. Зерикдим. Тўйдим.


Заҳаридан берсин кундошингга айт...”


                 Бу мисралар шунчалик самимийки, нолиган инсоннинг онгига муҳрланар сўзларга уйқаш.


У ҳаётни, севгини, умрни, фарзандлар кулгусини, шеъриятни, ниманики қаламга олса, бари кўнгил аталмиш булоқдан шаффоф томчилар бўлиб, кўнгил пиёлангизга қуйилади. Тотган заҳотингиз ором туясиз, шодлик туясиз...


                 Муҳаммад Юсуф шеъриятида Она Ватан мавзуси ҳам устивор мавзулардан. У маддоҳлик эмас, у ватанпарварликка чорловчи маёқ.


“Дунё ичра


Тенгсиз дунё,


Зарчопон қалб,


Ялангтўшим.


Қўли очиқ,


Меҳри дарё,


Мушти қаттиқ,


Кўнгли бўшим.


Ўғлига от бўлиб чўкиб,


Қизларига алла айтган,


Белбоғига борин тўкиб,


Тўйга бориб тўймай қайтган.


О, болафеъл,


О, болажон


Ўзбекистон, Ўзбекистон!”


                         Таърифга муҳтожмас асли  Муҳаммад Юсуф мисралари, ҳаттоки унинг ҳеч сўзи. Муҳаммад Юсуф шеърияти, маълумки, ўзбек қўшиқчилигини юксак поғоналарга кўтара олди. Унинг шеърий бадиияти ҳам юксак самимият сарчашмаси билан суғорилган. Қанча қанча шоирлар унинг шеърларидан илҳомланиб, қўлига қалам олган, қанча қанча шеърият ихлосмандлари ҳали ҳануз бу бу самимият сувидан баҳра олиш учун шоир китобларин вараклаётир, қўлдан қўймай келаётир. Унинг асл ватанпарварлик руҳияти, ҳаётсеварликка бўлган таъкиди ҳали узоқ йиллар халқимиз билан ҳамнафас бўлади. Зеро, унинг сатрлари бугуннинг ёшлари шиори:


“Илм истанг, изингиздан ибрат ёғсин,


Ихлосингиз, шахдингиздан шиддат ёғсин.


Ортингиздан мағрур мағрур миллат ёғсин,


Мулки Турон нажотлари, илм  истанг!”


                              Мухаммад Юсуф шеърияти маънавият улашувчи, калбан етукликка чорловчи сатрлар мужассам шеърият булса, хеч иккиланмай айтиш мумкинки, шоирнинг узи маънавият таргиботчиси.